АЙТ, ҚАНДАЙ АЙТАМАН СЕНИ СЕВИШИМ? » Kino va Serial olami
» » АЙТ, ҚАНДАЙ АЙТАМАН СЕНИ СЕВИШИМ?

АЙТ, ҚАНДАЙ АЙТАМАН СЕНИ СЕВИШИМ?

admin | 0 комментариев | 174 просмотров
19
12
2019
АЙТ, ҚАНДАЙ АЙТАМАН СЕНИ СЕВИШИМ?
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

АЙТ, ҚАНДАЙ АЙТАМАН СЕНИ СЕВИШИМ?

Юракда қалқиган сўзларим бисёр,
Изҳорга балқиган сўзларим бисёр,
Неча йил сақлаган сўзларим бисёр,
Мен қандай айтаман сени севишим?

Кўзингга тик боқиб қаролмайман-у,
Қўлингга даста гул беролмайман-у,
Уялиб аҳволинг сўролмайман-у,
Айт, қандай айтаман сени севишим?

Ишқ - севги дегани нафис шуурдир,
Жисмингга ўт ёққан оташ сурурдир,
Балки жасоратдир, балки ғурурдир,
Лек қандай айтаман сени севишим?

Сўз тизиб тураман, шеърларим ортар,
Хаёллар сураман, висоллар тортар,
Гарчи сенга ёқмас, кўнглингга ботар,
Айт, қандай айтаман сени севишим?

Жамолинг тенгсиз, нозик бир ҳилқат,
Қисматда бор экан оташ муҳаббат.
Кўзимга тик боқиб сўрама фақат
Мен қандай айтаман сени севишим?

Айт, қандай айтаман сени севишим ?..

©Абдувоҳид Сувонов


QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"АЙТ, ҚАНДАЙ АЙТАМАН СЕНИ СЕВИШИМ?"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать