» » ҚОДИРИЙ СУРАТИ

ҚОДИРИЙ СУРАТИ

admin | 0 комментариев | 130 просмотров
12
11
2019
ҚОДИРИЙ СУРАТИ
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

“Мен тўғрилик орқасида бош кетса “иҳ” дейдиган йигит эмасман… Кўнглида шамси ғубороти, тес­каричилик мақсади бўлмоғон содда, гўл, виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим танқисроқдир. Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир”.

©Абдулла Қодирийнинг суддаги нутқидан…
__________________________________________

Агар Қодирий бобо эрта, ўлмаганларида Юсуф хожилардек халқни ўйлайдиган амалдорларни романда бўлса ҳам яратган бўлардилар, заррача бўлса ҳам халқ хизматидагиларга ўз кучини кўрсатарди !

Агар эрта отилмаганларида Кумуш биби, Рано каби ўзбек қизларини иффатини, хаёсини янада кўпроқ мукаммал даражада ифодалаган бўлардилар !

Агар эрта ўлдиришмаганида, Мирзо Анвардек, Отабекдек, жўмардларни бадиийятда бўлса ҳам, миллат учун хитоб қилиб ёзган бўлардилар. Эр йигитга жасурликни, ғурури баланд бўлишини, ўлимдан ҳам қўрқмасликни янада кўпроқ онгига сингдирардилар!

Афсуслар бўлсин қаттол тузум қурбонларини аямади, миллатнинг зиёсини сўндирди...

ҚОДИРИЙ СУРАТИ

Тикилиб қарайди - сарғайган сурат,
Мен, қаролмайман кўзингга бобо.
Бобом ўтган эди, миллат деб миллат,
Мендан ранжимангиз - Қодирий бобо.

Ҳар замон, вароқлаб китобларингиз,
Фахр этажакман, сиздайин зотдан.
Чарчадим, толиқдим қолмади кучим,
Юсуф хожиларни - излаб ҳаётдан.

"Ўткан кунлар"даги - халқпарвар инсон,
Ҳукумат халқига, зимдан бож, илар.
Бугун ул тарихга, кимлардир ҳайрон,
Сиз қайда юрибсиз Юсуф Хожилар ?!

Халқ учун, бир мард, мингдан улуғдур,
Мирзо Анварларга бўлган эдим лол.
Бугун Мирзоларнинг сўзи қуруқдир,
Савол берганларга - тутгайдир савол.

Ғамли нигоҳ билан қарайсиз бобо,
Гўёки бир нидо - қилаётгандек.
Юракни ўртайди, сукунат, садо -
Бобом дардларимни билаётгандек.

"Халқ дедим, шу халққа боримни бердим,
Халқ дегин, миллатдан юзингни бурма".
Жасорат - мардликни, юрт учун қилдим,
Мени, бобом десанг лоқайдлик қилма.

Тикилиб қарайди - сарғайган сурат,
Мен, қаролмайман - кўзингга бобо.
Бу сурат эмасдир, миллатдир миллат,
Мендан ранжимангиз - Қодирий бобо !

©Абдувоҳид Сувонов


QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"ҚОДИРИЙ СУРАТИ"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать