» » ЭЙ БИРИНЧИ ЁР...

ЭЙ БИРИНЧИ ЁР...

admin | 0 комментариев | 137 просмотров
12
11
2019
ЭЙ  БИРИНЧИ  ЁР...
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

ЭЙ  БИРИНЧИ  ЁР...

Ёстиғим бағрида, сочинг толаси,
Юрагим қаърида, қалбинг ноласи.
Кечир мен ҳаётнинг нодон боласи,
Қадрингни билмадим эй биринчи ёр...

Эрмакка айланди сўзларим энди,
Сомондек сарғайди, юзларим энди,
Пинхон кулиб кетди, дўстларим энди,
Мен эса йиғладим эй биринчи ёр .

Тиниб тинчимадим нечун сен билан,
Кенгашиб юрмадим, бағри кенг билан,
Ўлсам ўлардинг-ку ахир мен билан,
Ҳеч вафо қилмадим, эй биринчи ёр.

Адашган бандаман йўлим йўқолган,
Кўнгил гулзорида гулим йўқолган,
Умрим ўтаверар тилим йўқолган,
Минг азоб тингладим эй биринчи ёр.

Ўлсам ох ургувчи бир илҳақ онам,
Ортимдан зорланар, қайда деб болам,
Хижроннинг қаърида тош қотар танам,
Яшашга кўнмадим эй биринчи ёр...
Қадрингни билмадим эй биринчи ёр...

©Мирзо Карим


QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"ЭЙ БИРИНЧИ ЁР..."KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать