» » Протеинли қўшимчалар — тана учун протеиннинг фойдаси ва зарари

Протеинли қўшимчалар — тана учун протеиннинг фойдаси ва зарари

admin | 0 комментариев | 136 просмотров
12
11
2019
Протеинли қўшимчалар — тана учун протеиннинг фойдаси ва зарари
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

Протеинли қўшимчалар — тана учун протеиннинг фойдаси ва зарари

Протеин — инсон учун кунлик овқатланишнинг ажралмас қисми бўлиб хизмат қилувчи барчага таниш оқсилдир. Оқсил танада тўплана олмайди, шунинг учун унинг мунтазам тушиб туриши ҳар бир кишининг ўзи томонидан та’минланиши керак. Биз қанчалик кўп ҳаракат қилсак, қанча энергия йўқотсак, шунча кўпроқ оқсил керак бўлади, шунинг учун эртами-кеч ҳар қайси атлет мушакларини чиқариш учун протеин қабул қилиш ҳақида ўйлайди.

Протеиннинг фойдали хусусиятлари

Протеиннинг афзалликларини баҳоламай бўлмайди. Бизнинг организмимизда у транспорт, тартибга солиш, ҳимоялаш, каталитик вазифаларни бажаради.

1⃣ Биринчи вазифаси оқсил қон таркибига та’сир этиши, гемоглобин даражасини нормаллаштириши билан ифодаланади, гемоглобин эса органлар ва тўқималарга кислород етказиб беради, шу жумладан мушакларга ҳам.
2⃣ Иккинчи вазифаси гормонал фонни ме’ёрлаштиришидир, гормонлар эса бутун организм фаолиятини бошқариб туради, жумладан жинсий тизимларни ҳам.
3⃣Ҳимоя вазифаси оқсил иммунитет тизимининг ҳужайралари таркибига кириши билан ифодаланади ва шунинг учун тананинг вирус ва инфекцияларга қарши курашиш қобилиятига бевосита та’сир қилади.

Протеиннинг мушаклар чиқиши учун фойдаси жуда катта, чунки протеин суяк, тери ва мушак толалари учун асосий қурилиш материалидир. Унинг етишмаслигида мушак тонусининг пасайиши кузатилади, оғир ҳолларда дистрофия ривожланади, у ҳолда одам оёқ-қўлларини ҳаракатга келтира олмайди. Каталитик вазифаси эса оқсилларнининг танадаги модда алмашинуви жараёнларни амалга ошириш учун мас’ул бўлган ўзига хос ферментларни ишлаб чиқариш қобилиятидир.

Протеиннинг зарари борми?

Протеинлар ҳам фойда, ҳам зарар етказиши мумкин. Оқсил парчаланиши маҳсулотлари буйраклар томонидан чиқарилиб юборилиши туфайли, биринчи бўлиб бу а’зо азият чекади. Ҳаддан ташқари қабул қилиш буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, айниқса бу органнинг касалликлари (нефрит, пиелонефрит, гломерулонефрит ва ҳ.к.) бўлган шахсларда.

Нотўғри ва ортиқча исте’мол қилганда, ошқозон-ичак тракти фаолиятидаги бузилишларга ҳам сабабчи бўлади, бу эпигастрик соҳада ноқулайлик, кўнгил айниши, қорин дамланиши, ич кетиши каби намоён бўлади. Бундан ташқари, протеиннинг зарари маҳсулот сифатига ҳам боғлиқ. Бугунги кунга келиб, барча протеинлар орасида энг ёмони ГМО лардан ишлаб чиқарилган тури ҳисобланади ва улар организм томонидан яхши сўрилмайди.

Шунингдек кўплаб ноқонуний ва сохта маҳсулотларнинг мавжудлиги, уларнинг таркиби аниқ эмаслиги ҳам хавф туғдиради, бундай протеинни исте’мол қилгандан кейин касалхонага тушиш хавфи жуда катта. Шунинг учун, сиз таомномангизни қўшимча протеин коктейллари билан бойитишни ҳоҳласангиз, ички а’золар касалликлари йўқлигига амин бўлишингиз, керакли миқдорни тўғри ҳисоблаб, маҳсулот сифатини текширишингиз керак.


QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"Протеинли қўшимчалар — тана учун протеиннинг фойдаси ва зарари"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать