» » ИФФАТГА ҚЎЙИЛГАН ҲАЙКАЛ ЁХУД ЖЎНАТИЛМАГАН МАКТУБ

ИФФАТГА ҚЎЙИЛГАН ҲАЙКАЛ ЁХУД ЖЎНАТИЛМАГАН МАКТУБ

admin | 0 комментариев | 146 просмотров
01
11
2019
ИФФАТГА ҚЎЙИЛГАН ҲАЙКАЛ ЁХУД ЖЎНАТИЛМАГАН МАКТУБ
0 голосов
Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

деди у.
Мен ёзишга ваъда бердим.
Бир куни уни хафа ҳолатда топдим. Сабабини билгим келди.
– Яқин ўртоғимнинг эри мени ёқтиришини айтиб қолди. Унга муносиб жавоб қилдим. Лекин у: “ Бу нима, нозми? Чет элга чиқиб келган аёлларни яхши биламан!” деди сурбетлик билан. Уни дўкондан қувиб чиқардим-да: “Яна бир марта келсангиз, дугонамга ҳаммасини айтиб бераман!” дедим.
Менга алам қилгани – у менинг эрим борлигини билади-ку? Наҳот хорижлик бир бегона эркакчалик бўлолмаса?..
Энди сиз ростини айтинг, мен енгилтак аёлга ўхшайманми? – деди.
Дафъатан берилган бу савол қаршисида жим қолдим. Киприкларимни кўтариб, ғамгин нигоҳига қарашга мажолим етмади. Фақатгина:
– Дугонангизнинг эри ҳатто ор-номусга ҳам ҳайкал ўрнатиш мумкинлигини, бу ҳайкал фақат Аллоҳдан қўрқувчи қалблардангина жой олишини афсус, билмайди. Аллоҳ ўрнатган ҳалол-ҳаром чегараларидан ҳам ғафлатда. Билганида, у ҳам тавба эшигини қоқиб, нафси амморасини енгиш илинжида истиғфор арқонини маҳкам тутган бўлармиди… – дея олдим.
Мактуб баҳона бир аёлнинг изтиробли кечинмалари ҳамда хиёнатдан, ҳаромдан ҳазар қилувчи пок қалби, метин иродаси билан танишдингиз.
Аммо буларни нега ёзяпман?
Муҳтарама аёл! Ўз жуфтингиз учун номаҳрам аёлларга ҳатто унинг хаёли ҳам кетишига йўл қўймайдиган даражада садоқатли, фидойи рафиқа, аёл бўла олдингизми? Фарзандларингизга улар бошини тик тутиб, сиз билан фахрлана оладиган она бўлолдингизми?
Сиз-чи, оиланинг устуни, фарзандларининг суянган тоғи, аёлининг икки дунёдаги қалқони бўлиши лозим бўлган марди майдон эркаклар! Сизга қорачиқлари ёниб турган фарзандларни туғиб берган ожизангизга ҳам дунё, ҳам охират қийноқларидан ҳимояловчи (либос) парда бўла оляпсизми?
Шундай бўлса, бу шараф сизга муборак бўлсин!
Агар шундай бўлса, қора тунда қоп-қора тошнинг устидаги қора қумурсқани кўришга, оёқ товушларини эшитишга қодир бўлган Зот сизга жаннатини мукофот этсин!ИФФАТГА ҚЎЙИЛГАН ҲАЙКАЛ ЁХУД ЖЎНАТИЛМАГАН МАКТУБ

Аёлни ҳар бир хатосида эрни айби бор – 100%

Қўлимга бир мактуб тушиб қолди. Қизиғи, хат менга битилмаган, лекин эгасига ҳам жўнатилмаган. Келинг, мақсадга ўтишдан олдин ушбу мактуб билан танишамиз:

“Ассалому алайкум, адаси!
Мана сиз сабабли бегона юртларни кезиб, номаҳрам эркаклар орасида ишлаб юрибман.
Тўғри, бунга ўзим рози бўлдим. Чунки оилавий муаммоларимизга сиз бирор ечим тополмагач, мен шундай хатарли сафарга отландим. Қарзларимиз бўйнимиздан ошиб, қарз эгалари остонамизда туну кун қўриқчилик қилишларига қарамай, сиз масъулиятни бўйнингизга ололмадингиз. Мен эса лоақал уч болам қийналмаслигини истаб, ўзга юртда мардикорликка чиқдим.
Истанбулга келганимдан буён ҳар қандай қийинчиликларга дош бериб ишлаётган эдим. Аммо бугун ҳаммасига тупуриб, уйга, ўз юртимга, болаларим бағрига қайтишга қарор қилдим. Сабаби пул топаман деб, энг қимматли нарсаларимдан айрилишни истамайман. Юртимга қайтгач, майли фаррош бўлай, кўча супурай, майли кимнингдир эшигида чўри бўлай, фақат аёллик шаъним, ор-номусимга доғ туширмасам, бўлгани…
Мен ишлаётган кафе хўжайини уйини тозалаб беришимни, эвазига яхши ҳақ тўлашини айтди. Иккиландим, аммо ишлаб пул топишга бўлган эҳтиёжим унинг таклифини қабул қилишга ундади. Вазифаларимни тушунтиргач, ортига қайтди. Ишга киришдим. Аммо негадир кўнглим жуда ғаш торта бошлади. Эндигина юмушларни тамомлаб бўлгандим ҳамки, кўча эшикдан уй эгаси кириб келди. Ойнадан унинг эшикни қулфлаётганини кўриб қолдим. Кўнглимдаги ғашлик ортди. Бурилиб улгурмасимдан келиб менга ташланди. Дод солиб эшик томон отилдим.
– Мен эрли аёлман! – тилимга келган биргина жумла шу бўлди. У турган ерида қотиб қолди. Таажжуб билан:
– Эринг бор?.. Алдамаяпсанми? – деди.
– Эрим, болаларим бор… Эрим бўлмаганида ҳам менга номаҳрамсан! Худодан қўрқмайсанми? – дедим-да, қулфни очибоқ, бор кучим билан кўчага отилдим. Ғира-ширада югуриб кетарканман, ортимдан унинг овози келди. Бироқ тўхтамадим, қайрилиб ҳам қарамадим. Аммо қанча югурмай, у менга етиб олди, тиз чўкканча:
– Тўхта,  Мени кечир… Кечирдим, деб айт? Истасанг, эртагаёқ юртингга жўнаб кетишингга ёрдам бераман. Фақат кечирсанг, бўлгани! Бу иш қиёматга қолмасин?..– дея ялинди.
Оёқяланг эканимни шундагина билдим. Қолган бирорта гапи қулоғимга кирмади. Бир амаллаб кафега етиб олдим. Зарурат не кўйларга солганидан хўрлигим келди, аёл эканимдан илк бор пушаймон едим, туни билан йиғлаб чиқдим. Болаларимиз кўз ўнгимдан ўта бошлади. Гарчи бирор ножўя иш қилмаган бўлсам ҳам “Энди сизнинг, болаларимнинг кўзларига қандай қарайман?” деган ўй ич-этимни кемирди.
Унинг уйида қолиб кетган сумкам эрталаб эшигим тутқичига осиб қўйилганидан билдимки, менга рўпара бўлишга журъати етмаган.
У ваъдасида турди – ниҳоят учоқдаман. Йиғлаётганимни билдирмаслик учун рўмолчамни ахтарарканман, бармоқларим букланган қоғозга тегди. Ажабландим. Хат экан. Орасига солиб қўйилган “кўкқоғоз”ларни кўриб, ҳаммасини тушундим. Хат қисқагина эди:
“Синглим!
Мени тавбага, саждага, намозга қайтардинг.
Сендан қарздорман.
Бундан кейин бегона юртларга ҳеч қачон ёлғиз борма…
Эрингга айт, сендек аёлини асрай олмаса, бадали оғир бўлади.
Шуни билки, юрагимга ҳайкал ўрнатиб кетдинг – номуснинг ҳайкалини, иффатнинг ҳайкалини…”
Ҳар икки мактуб шу ерда тугайди.
Ушбу хат аёл билан ўртамизда кўринмас ришта боғлади. У билан яқиндан танишдим, кейинги ҳаёти билан қизиқдим.
Айтишича, уйига қайтгач анча пайтгача ўзига келолмай, ёқимсиз хотираларини унутолмай қийналган. Алам билан, кўзёшлар билан битган мактубини эса эрига ўқитишга жазм қилолмаган.
– Мана юрагимни тошдек босиб ётган, ҳеч кимга айтолмаган сирларимдан воқиф бўлдингиз. Буларни ёзишингизни истайман. Эҳтимол кимгадир фойдаси тегар? Эримга ўхшаган эркаклар ўқиса, ибрат олар? Чет элда ишлашга бориб, қийинчиликдан қочиб, фаҳш йўлни танлаётган аёлларнинг йўлдан қайтишига туртки бўлар? Эрим ҳам ўқиб қолар?–деди у.
Мен ёзишга ваъда бердим.
Бир куни уни хафа ҳолатда топдим. Сабабини билгим келди.
– Яқин ўртоғимнинг эри мени ёқтиришини айтиб қолди. Унга муносиб жавоб қилдим. Лекин у: “ Бу нима, нозми? Чет элга чиқиб келган аёлларни яхши биламан!” деди сурбетлик билан. Уни дўкондан қувиб чиқардим-да: “Яна бир марта келсангиз, дугонамга ҳаммасини айтиб бераман!” дедим.
Менга алам қилгани – у менинг эрим борлигини билади-ку? Наҳот хорижлик бир бегона эркакчалик бўлолмаса?..
Энди сиз ростини айтинг, мен енгилтак аёлга ўхшайманми? – деди.
Дафъатан берилган бу савол қаршисида жим қолдим. Киприкларимни кўтариб, ғамгин нигоҳига қарашга мажолим етмади. Фақатгина:
– Дугонангизнинг эри ҳатто ор-номусга ҳам ҳайкал ўрнатиш мумкинлигини, бу ҳайкал фақат Аллоҳдан қўрқувчи қалблардангина жой олишини афсус, билмайди. Аллоҳ ўрнатган ҳалол-ҳаром чегараларидан ҳам ғафлатда. Билганида, у ҳам тавба эшигини қоқиб, нафси амморасини енгиш илинжида истиғфор арқонини маҳкам тутган бўлармиди… – дея олдим.
Мактуб баҳона бир аёлнинг изтиробли кечинмалари ҳамда хиёнатдан, ҳаромдан ҳазар қилувчи пок қалби, метин иродаси билан танишдингиз.
Аммо буларни нега ёзяпман?
Муҳтарама аёл! Ўз жуфтингиз учун номаҳрам аёлларга ҳатто унинг хаёли ҳам кетишига йўл қўймайдиган даражада садоқатли, фидойи рафиқа, аёл бўла олдингизми? Фарзандларингизга улар бошини тик тутиб, сиз билан фахрлана оладиган она бўлолдингизми?
Сиз-чи, оиланинг устуни, фарзандларининг суянган тоғи, аёлининг икки дунёдаги қалқони бўлиши лозим бўлган марди майдон эркаклар! Сизга қорачиқлари ёниб турган фарзандларни туғиб берган ожизангизга ҳам дунё, ҳам охират қийноқларидан ҳимояловчи (либос) парда бўла оляпсизми?
Шундай бўлса, бу шараф сизга муборак бўлсин!
Агар шундай бўлса, қора тунда қоп-қора тошнинг устидаги қора қумурсқани кўришга, оёқ товушларини эшитишга қодир бўлган Зот сизга жаннатини мукофот этсин!


QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"ИФФАТГА ҚЎЙИЛГАН ҲАЙКАЛ ЁХУД ЖЎНАТИЛМАГАН МАКТУБ"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать