" Qismat " 6-7 Qismlar » Kino va Serial olami
» » " Qismat " 6-7 Qismlar

" Qismat " 6-7 Qismlar

admin | 0 комментариев | 132 просмотров
04
01
2020
" Qismat "  6-7 Qismlar
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

Омонтойнинг кувончи юрагига сигмасди. Пупларни белбокка тугиб, шериклари билан хайрлашиб чикиб кетди. Улар йигитнинг ортидан тиллари котиб.Кузлари чаногидан чикиб кетудек караб колищди. Алишер токат килолмади. Шалок
сузлар билан сўкинди. Омонтой кулок солмади.
-Бир мишики ҳаммамизни шилиб кетди, оғзимизни
- деди бошларини эгиб утирган
очиб колаверамизми?
шерикларига.
- Нима килайлик, омад экан-да,
- деди Шермат.-
Узингиз чикарган конун... гирромлик килолмасак..
- Эй, ўша ўйлаб топган конунингни... сукинди уй
эгаси.
-Кимсан, канчага «ухладинг?»-Алишер пойгакда
Ўтирган йигитга юзланди.
- Бугунми?
Анови ювиксиз чиккандан буён?
-Бир миллионга.
- Кал, сен-чи?-тепа сочи тўкилиб кетган Санжарга
юзланди уй эгаси.
-Сураманг ака, жигарим тӳкилиб кетди,-такир бо-
шини силаб, бош чайкади Санжар.
-Мушукка ўхшаб миёвламай туғрисини айт!
Бир ярим миллионга «ўк едим». Бировдан карз
кўтаргандим. Эртага муддати тугайди. Нима килишга
бошим котди. Томимнинг шиферини гаровга кӳйган-
ман! Туламасам кўчириб кетишади!
- Баттар бул. Бу кунинг хали холва..
- Нима кил дейсиз, ака? Йўл кўрсатинг!- Санжар-
нинг кўзи ёшланди.
- Улугимиз ўзингиз, чорасини топинг, пулларимизни
кайтариб олайлик! - мингирлади Шермат.
-Сафимизга кўшилганига бир хафта булмай хамма-
мизни ялонгочлаб кетди-я, хотинталок.-мингирлади
Кимсан.-Назаримда, бу бола бирорта дуохонга бориб дам
солдириб келаётган..
Ўтирганлар Шерматга карашди.
- У ютган пулларини нимага совураётганини била-
санларми? - Алишер шерикларига бирма-бир кӱз югур-
тирди.
- Билмаймиз, - дейишди қиморбозлар жӱр бўлишиб.
— Ҳамманг кӱрмисан ёки кулокларингта пахта тикиб
олгансанларми?
Ўтирганлар айбдордек бошларини эгишди.
- Ҳақсиз, ака.-минғирлади Санжар.
- Бойвачча пулларимизни қизларга совурмокда.
-Йуғе?
Нурман тракторчининг қизини шаҳарга олиб ту-
шиб, ресторанда мехмон қилибди, кулоғим билан эшит-
дим.
Оббо, хотинбоз-ей!
— Муттаҳам!
Бу кетишда пулларимизни ўша қизга едириб-ичи-
риб тугатаркан-да? Ҳозир кўлида қанча пулимиз кол-
ган, бу Худога аён.
- Унда пул кўп, — деди Алишер шерикларининг
эътиборини ўзига каратиб.
бор, ҳар бири тӳрт миллиондан. Кеча эшитиб колдим,
буқаларига карайдиган мардикор ёллабди. Кунига ўн
мингдан тӳлармиш.
— Новвосларини бизнинг пулимизга семиртираяпти
эканда, аблах!
— Чўтга солсам,-гапида давом этди Алишер, -ўй-
инга кўшилганидан бери икки миллионга яқин пулим
кўлига ўтибди.
- Бизники билан етти-олти миллионга бориб қолиб-
Уйида тӳртта новвоси
Дида...
Кимсаннинг ялтираган кӱзлари ўйнади.- Тезроқ қайтариб олмасак тракторчининг
соғин сигирдек бу боланинг чўнтагини шилиб олади.
- Пуллари тугаса, буқалари бор-ку...
- Улар ҳам бизники бўлади. Мен бекорга уни у
бошлаб кирмаганман...
- Бунинг йўли борми? - Шерматнинг огзидан чиққан
гапдан шериклари хушёр тортди.
- Бор, - деди Алишер овозига сирли тус бериб. -
Агар таклифимга кўнсаларинг айтаман...
- Айтинг...
- Мақсадимиз бир жойдан чиқса, етимни томоғигача
қарзга ботириб ташлаймиз...
- Хўш, — шошиб сўради Санжар.
- Бир нафас тўхтаб тургин, нима қилишни Алишер-
нинг ўзи тушунтиради. Давом этинг, - деди Шермат.
— Шаҳарда танишим бор, қиморбозларнинг пири, кў-
зини юмиб отса ҳам ошиқлари тураверади.
- Уни ўйинга қўшадиган бўлсак, Омон ўйнамаслиги
мумкин! - Санжар яна гапга суқилди. - Узини ювош
қилиб кўрсатгани билан муғомбир!
Уй эгаси унга хўмрайиб боқди.
— Мен гапириб бўлгунча жим ўтир, кал! Ўша тани-
шимнинг уйида қўлинг ургилсин ажойиб мослама бор.
Токка ишлайдиган магнитли патнис. Ўша савилни олиб
келамиз. Гиламнинг остига қўйиб, токка уласак бас,
икки дунёда ҳам етимнинг ошиғи турмайди. Турганда
ҳам чув тушаверади.
— Қойил, — яна гапга суқилди Санжар.
— Бизга навбат келганда-чи? — сўради Шермат.
— Йўли бор, сафимизга тағин битта ўйинчи қўшамиз.
Аммо ишончли бўлиши лозим. Оғзидан гуллаб қўйса,
ишимиз пачава,
- Шундай одам топилади! - шошқалоқлик билан гап
билан гап
сукди яна Санжар.- Ким?
- Содиқ соков!
Қиморбозлар аччиқ нарса чайнаб олгандек афтлари-
ни буриштиришди.
- Топган одаминг қурсин!
- Ишониб бўладими унга?
- Тушунтиргунингча бир ҳафта ўтади!
Алишер баҳсга якун қўйди.
- Одамни мен топиб қўйганман.
- Шундайми? Ким экан?
- Ўғлим. Нима килса ҳам ўзимизники, уйдаги гапни
кўчага ташимайди.
- Бу бошқа гап, - Шерматнинг кўнгли ёришди.
- У ташқарида туриб токни бошқаради. «Қани Омон-
той», навбат сизники», десак токни узади, Бизнинг га-
лимиз келганда улайди. Айтмоқчи, ошиқларни ҳам
алмаштирамиз. Ичига қўрғошин қуйилганини ўйинга
соламиз. Дурустми?
— Мендаям таклиф бор, - Санжар шерикларига юзлан-
ди. - Эртадан бошлаб ошиқни пиёлага солиб отсак-чи?
- Таклифинг бошингдан ордона қолсин, кал! Мен ай-
тган усул маъқул, нима дедиларинг?
- Тўғри таклиф! – деди Кимсан. — Шахсан менга ёқди!
- Менда савол бор, - мактаб ўқувчисидек қўлини
кўтарди Санжар. - Ютказган пулларимиз нима бўлади?
Уйинда факат сизнинг қўлингиз келиб, ютаверсангиз биз
бармоғимизни бурнимизга тиқиб қуруқ қолаверамизми?
Киморбозлар бир-бирларига қарашди. Санжарнинг
гапида жон бор эди.
- Ҳа-я, биз нима киламиз?
Алишер ўйга чўмди, кейин тилга кирди:
- Уйин тугагандан кейин ўртадаги соққа бешга так-
смланади!
Киморбозларнинг кўнгли жойига тушиб хайрлашдилар.
Шарофат қўлларини деворга тираб олди. Ёшга тўл-
ган кўзлари билан Қодирни изларди. Қаерда қолди у
Нега кўринмайди? Кетиб қолдими? Бахтиёр уни ним
қоронғу хонага судрарди. Қиз йиғларди.
- Тегманг менга!!
- Ноз қилма, юр! — Бахтиёр айикдай бўкириб, қиз-
нинг қўлидан тутиб, ичкарига тортарди.
- Ўзимни ўлдираман!
- Ҳамма қизлар ҳам аввалига сенга ўхшаб ўзимни
ўлдираман, дейди, кейин...
- Қодир ака, каердасиз?!
- У сени менга ташлаб кетди...
- Қуйиб юбор!!
Шарофат тинмай йигитнинг қўлидан чиқишга чира-
нарди. Бахтиёр эса уни ичкарига тортарди.
- Тегма! - Гуля келиб йигитнинг билагидан ушлади.
- Қиз бола, прокурорнинг ҳиди келяпти. Бирон ишкали
чикса, ҳаммамиз балога қоламиз!
Бахтиёр Гуляга нафратли нигоҳ ташлаб, қизнинг
қўлини қўйиб юборди. Шарофатнинг сочлари тўзиб,
кўйлагининг тугмаси узилиб тушганди. Бахтиёр ундан
узоқлашди. Эшик очилиб Қодир кирди.
- Сенга нима бўлди? - деди ҳеч нарсадан бехабардек.
Шарофат дастурхондаги пичоқни қўлига олди. Кўз-
ларида ғазаб огаши ёнарди.
- Менга яқинлашма, қўшмачи!
Кодирнинг ранги окарди.
- Узингни бос, Шарофат...
Ҳамманинг кўзи уларда эди.
- Бироргaнг яқинлашсанг, аяб ўтирмайман!
Сочлари тузиб кетган Шарофат эшик томон юрди.

>>> Davomi bor <<<


QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"" Qismat " 6-7 Qismlar"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать