Ўғилга суннат, отага миннат (Бўлган воқеа) » Tengsiz Portal №1
» » Ўғилга суннат, отага миннат (Бўлган воқеа)

Ўғилга суннат, отага миннат (Бўлган воқеа)

admin | 0 комментариев | 813 просмотров
30
01
2020
Ўғилга суннат, отага миннат (Бўлган воқеа)
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

loading...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

Ўғилга суннат, отага миннат
(Бўлган воқеа)

Кампирининг мозори совуганига анча бўлди. Беш қиз, тўрт ўғил ўзлари билан ўзлари... Дода ўзбекнинг урф-одатига кўра кенжаси билан бир ҳовлида. Бомдоддан келгач, бироз китоб варақлайди, ҳовлининг эт-бетига қарайди, товуқларга дон сепади...Келинини туриб, чой беришини кутади. Қуёш тиккага келганда неваралари кўзини ишқалаб, бирин-кетин туриб чиқишади. Дода чойини ичадию пешинга чиқиб кетади. Биратўласига асрни ҳам ўқиб келишини айтиб қўяди. Кампири вафот этгач, анча сиқилиб қолган. Юраги сиқилади, кенг дунё шунчалар торлашади-ки жойида ўтиролмай, ён кўчадаги қўшниси Довуд амакиникига чиқади. Довуд амакининг келини бирам тили ширин, кулар юзли... Зум ўтмай чой, қанд-қурс қилиб олдига қўяди. Довуд амаки доданинг дардини яхши билади. Эшитавериб, эшитавериб кўникиб кетган. Ҳамма гап доданинг ўғилларида, қизларида қолган. Ўзи ҳам неча марта ёлғизликдан қийналаётганини уларга гап орасида қистириб ўтган. Лекин фарзандлари пинакларини ҳам бузмайдилар. Қий-чув қилиб, ҳаммаси бола-чақаси билан келиб кетишни билишади. "Ада яхшимисиз?", деб навбатма навбат сўрашади. Дода: "Йўқ, ёмонман", демайдику. Тунов куни ўртанча ўғли келиб, бир бева ҳақида гапирганди. Дода юзи ёришиб, "алҳамдулиллаҳ, мени ҳам ўйлашар экану", деб ҳаёлидан ўтказиб турганда ўғли ўзига суннатга мувофиқ иккинчи қилиб олмоқчилигини айтиб, додани кайфини туширгани қолди.
"Болаларимни ўқитдим, уйлантирдим, узатдим. Бирини биридан кам қилмадим. Наҳотки шу ақллари, гавдалари билан мени ёлғизлигимни ҳис қилишмаса", деб кўп ўйлайди. Қайси бир куни Довуд амаки доданинг кенжасига адасининг ёлғизлигини ётиғи билан тушунтирмоқчи бўлган экан, кенжатой қопиб берибди. "Яна нима керак адамларга? Ҳамма нарсалари бор. Бировдан кам эмаслар. Бир оёғи гўрда, бир оёғи тўрда бўлган қари одамга уйланиш нимаси. Уят эмасми? Маҳалла, қариндош-уруғ эшитса ётиб кулади-ку ахир."
Дода шомдан бироз аввал овқатини ейдию намозга чиқиб кетади. Бир йўла хуфтонни ҳам ўқиб қайтади. Қайтганда фақат ҳовлининг чироқлари ўчмаган бўлади холос. Секин айвонга чиқадию дахлиздан хонасига киради. Овозини паст қилиб, Қуръон қўяди ва тўшакка ёнбошлайди. Ёлғизлик не эканлигини ёлғиз қолган додалардан сўранг!
Ранги ўчиб, униқиб кетган камзулининг чўнтагига анчадан бери пул йиғади. Ҳаж учун. Ҳозир десалар, ҳозир кетади. Чунки тўйиб кетган. Ҳаётда ёлғиз яшашликдан чарчаган. Тезроқ Роббисига қовушсаю бу дунёнинг мазаси тугаса...


QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"Ўғилга суннат, отага миннат (Бўлган воқеа)"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать