Дарё оқмоқдадур, умр ўтмоқда » Tengsiz Portal №1
» » Дарё оқмоқдадур, умр ўтмоқда

Дарё оқмоқдадур, умр ўтмоқда

admin | 0 комментариев | 573 просмотров
30
12
2019
Дарё оқмоқдадур, умр ўтмоқда
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

loading...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

Дарё оқмоқдадур, умр ўтмоқда

Мана яна тонг отди, дунёга қаранг,
Ҳаёт манзараси турфа, ранг-баранг.
Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш,
Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг.

Ҳар тонгда Бисмиллоҳ бўлганда одат,
Ёр бўлар кун бўйи бахт-у саодат.
Ўтаётган ҳар оннинг қадрига етиб,
Ҳаётни севиш ҳам битта ибодат.

Елкада бўлса ҳам тоғдек оғир юк,
Ниятлар олийдир, мақсадлар буюк...
Мужассам бизларда жуда кўп хислат,
Табиат бағрида эркамиз, суюк!

Нечун, кўзларингиз мудраб турибди?
Ғафлат уйқусини судраб юрибди.
Мусаффо шабода илҳақдек гўё,
Деразадан сизга қараб турибди.

Эрта уйғонганга барака бисёр,
Ризқ-рўзга мўл-кўл бу кўҳна диёр.
Совиган юракни қиздирмоқ учун,
Дастурхонда сизга иссиқ чой тайёр.

Кўчага отланинг айтиб минг шукур,
Шунда қалбингизда муҳаббат унур.
Яҳши кайфиятда бошланг ҳар кунни,
Гўзал чеҳрангиздан аримайди нур.

Умид бонгингизни урар тўқмоқда,
Тушкунлик қолмайди чалкаш сўқмоқда.
Ҳаётнинг тонг заррин нурини олиб,
Дарё оқмоқдадур, умр ўтмоқда...


QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"Дарё оқмоқдадур, умр ўтмоқда"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать