ХАЛҚИМ » Tengsiz Portal №1
» » ХАЛҚИМ
loading...

ХАЛҚИМ

admin | 0 комментариев | 722 просмотров
26
12
2019
ХАЛҚИМ
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

loading...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

ХАЛҚИМ

Эҳтиёт бўлиш шарт исқирт қўллардан,
Дарёман дегувчи, сувсиз кўллардан,
Огоҳлик талаб эт, дайди йўллардан,
Қуруқ ваъдаларга ишонма халқим!

Адолат қарори топталмасин ҳеч,
Андиша либосин, ечгин - энди еч,
Бонг чалиб қолмасин, бўлмасидан кеч,
Ўзингни ҳаққингни талаб қил халқим!

Шоирларинг сассиз юрар, гердайиб,
Ҳақгўйлари юрар, ғарибдан, ғариб,
Баходирлар қани, қолдими қариб?
Ўз йўлингда бир бор, ўртонгин халқим!

Мен на, мансабдорман, на бир безори,
Латтачайнарларнинг менман озори,
Қани жўмардларнинг чанги, сўрори?
Борлигингни билдир, садо бер халқим?!

Уйқу босиб қолган, мудраб боряпсан,
Юракда-ги дардинг, кимга ёряпсан?
Наҳотки ўз эркинг, лойга қоряпсан?
Қачон ўзлигингни танийсан халқим?

Менку оғритмоқчи эмас дилингни,
Минбарда чиқ энди, ютмай тилингни,
Мен англаганман, мўминлигингни,
Озгина бўлса ҳам, бўзлаб тур халқим!

Қўрқмасдан сўзлаб тур, сўзлаб тур халқим!

©Абдувоҳид Сувонов
05.12.2019

QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"ХАЛҚИМ"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать