"ҚАҲРАМОНГА" марсия » Tengsiz Portal №1
» » "ҚАҲРАМОНГА" марсия

"ҚАҲРАМОНГА" марсия

admin | 0 комментариев | 523 просмотров
26
12
2019
"ҚАҲРАМОНГА"  марсия
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

loading...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

"ҚАҲРАМОНГА"  марсия

Калимангни айтдингми дўстим,
Улгурдингми видо айтишга.
Йигирмада экан-ку, ёшинг,
Бунча шошдинг, Ҳаққа қайтишга.

Онанг сени кутарди мудом,
Чироқ ўчар қишлоғингда зор.
Қурбон бўлди, йигирма ёшинг,
Увол бўлди - йигирма баҳор.

Сен қайтсайдинг бир кун илгари,
Яқинларинг дилдан - соғиниб.
Балки ўлим топмасди сени,
Тупроқ бўлиб, ерларда қолиб.

Кимдир юз йил яшаса агар,
Кечирмаса, мазмунли умр.
Метро сенинг номингда яйрар,
Халқинг учун жасорат шудир.

Отанг шўрлик афсус тортади,
Онангга ҳам қолдирдинг армон.
Савобинг ҳам, илло ортади -
Тарих бўлдинг жасур, ҚАҲРАМОН!

Унутмаймиз сени мард ўғлон,
Тупроқ бўлди сени бардошинг.
Онангга лек қолдирдинг армон,
Тупроқ билди оқизган ёшинг...

©Абдувоҳид Сувонов


QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA""ҚАҲРАМОНГА" марсия"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать